Главная
АИ #13 (16)
Статьи журнала АИ #13 (16)
Методология письменных лекций и резюме о военном патриотизме

Методология письменных лекций и резюме о военном патриотизме

Рубрика

Образование, педагогика

Ключевые слова

патриотизм
педагогическое направление
дидактические требования
индуктивный стиль
дедуктивный стиль
мастерство говорящего
грамматическая и орфографическая грамотность
мыслительные способности

Аннотация статьи

В данной статье рассматриваются методология написания лекций и тезисов по военно-патриотическому воспитанию, теория и практика преподавания и воспитания, различные формы преподавания и воспитания, а также требования к лекциям.

Текст статьи

Ҳозирги даврда ўқувчи ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича қилинадиган ишлар хажмини ошиб бориши, уни ташкиллашни турли шакл ва услублари билан уйғунлашиб бормоқда, бу эса ўз навбатида бизга, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича етарли тажрибалар борлиги хақида гапиришимизга имкон беради. Бироқ, бу тажрибалар самарадорлиги ўзини юқори даражасига етиб боргани йўқ. Ҳозирги шароитдаги вазиятни ўзгартириш учун, фақат ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини янги шакл ва услубларини излабгина қолмай, балки, маълум бўлган амалдагиларни такомиллаштириш, ўқув жараёни, дарсдан ташқари ва ёшлар ташкилотларидаги илғор педагогик тажрибаларни чуқур тахлил қилиб чиқиш зарур.

Умумтаьлим мактабларидаги ўқув жараёни ҳарбий ватанпарварлик тарбияси системасининг таркибий бир қисми бўлиб ҳисобланади. Таьлим бериш ва тарбиялаш назарияси ва амалиёти, ўқитиш ва тарбиялашнинг турли, кенг шаклларини ўзида мужассам қилган. Ўқитишнинг турли-туман шакллари орасида, маъруза усули билан ўқитиш катта аҳамиятга эгадир.

Маъруза, асосан, олий ўқув юртларида ўқитиш ва тарбиялаш шаклларидан бири сифатида пайдо бўлди ва ривожланиб келди. Лекин, аста-секин таьлим нинг бошқа турларида, масалан, илмий билимларни амаллаштириш, ташвиқот фаолиятларида қўлланила бошланди. Ўрта мактабларда юқори синф ўқувчиларини ўқитиш учун маъруза услубини жорий этишни кераклиги ва зарурлиги аллақачон исботлаб берилган.

ЧЁТ рахбари ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича тарбия жараёнини ташкиллашга маъруза усулини кирита туриб, шуни билиши керакки, олдин ҳам, хозир ҳам уни таьлим ва тарбияни турли шаклларида фойдаланилишига бир хил муносабат бўлмаган ва йўқ ҳамдир. Маърузага қарши чиққанлар, аввал уни китоб билан ишлашга, техник тараққиётни ривожланиши билан -ўқитишда техник воситалардан фойдаланиш билан алмаштиришни таклиф қилган эдилар. Маърузага қарши асосий аргумент- маърузачининг фаоллиги ва гўёки тингловчиларни пассивлиги хисобланиб келган. Маърузачи буни билиши ва маъруза машғулотларида ўқувчилар фаоллигини оширишга харакат қилиши керак.

Кескин баҳсларда, маъруза усули билан ўқитишнинг илғор тажрибаларини умумлаштириш жараёнида маърузани улкан имкониятлари, кўп сонли изланишлар асосида ўқитишни бир услуби эканлигини тасдиқлаб берди. Маъруза ўқув материалини унумли, систематик равишда баён қилишга имкон беради. У тингловчиларни фаннинг энг янги ютуқлари билан таништиришда, фанни кириш қисмини ўрганишда катта имкониятларга эгадир. Яхши тайёрланган маъруза -бу илмий фикрлаш мактабидир. Маъруза давомида, маърузачи мавзу мазмунини баён қилибгина қолмай, тингловчиларга вазифалар қўяди, фикрлар қарама-қаршилигини вужудга келтириб, тингловчиларни илмий изланишларга йўналтиради; бундай маърузани ўқув материали алмаштира олмайди. У тингловчиларни дарслик материалларига йўналтириб, уни мазмунан тўлдиради ва умумлаштиради, шунингдек, уни самарали ўзлаштирилишига шароит яратади.

Ҳозирги вақтда ахборот ва маълумотномалар хажмини кескин ошиб кетиши (кейинги 25 йил ичида инсоният бутун бир тарихи давомида олган ахборот ва маълумотларни олди) – ўқувчиларга ахборотлар хажми ошиб бориши шароитида, ўзларига керакли, зарур бўлганлари хисобига ўз билимларини мустақил равишда тўлдириб боришларига тўғри келади. Бу таьлим ва тарбияда бугунги кунда ечилиши керак бўлган мухим вазифалардан бири бўлиб хисобланади.

Маъруза усулида муаммоли ўқитиш бугунги кунда кескин бўлиб турибди. Кўп қўлланма ва тавсияномаларда, биз хар бир маъруза, доклад муаммоли хусусиятда бўлишига эришишга харакат қилишимиз хақида гапирилади.

Маърузаларга қўйиладиган талаблар:

  • илмий ва мафкуравий-назарий билимлар даражасининг юксаклиги;
  • педагогик йўналишга эга эканлиги;
  • дидактик талабларга жавоб бериши.

Юқорида айтиб ўтилган фикрлар, маъруза, таьлим ва тарбия беришда бажарадиган вазифаларни бошқа услублар ёрдамида тўла амалга ошириб бўлмаслигини кўрсатиб турибди.

Маърузалар ёзиш услубиёти бир неча босқичларни ўз ичига олади. Улардан асосийлари қуйидагилар хисобланади:

  • мавзу белгилаш;
  • дастлабки режани тузиш;
  • материаллар йиғиш ва уларни хар томонлама таҳлил қилиш;
  • саволларни сўнгги шаклга келтириш;
  • тезислар ёки маърузани тўлиқ матнини ёзиш;
  • кўргазмали қуроллар ва техник воситаларни танлаш.

Маърузани тайёрлашда ўрганилаётган материални мураккаблигини хисобга олиб, унинг мазмунига тегишли бўлмаган саволлар билан тўлдирмаслик муҳим аҳамиятга эга. Маърузани ёзиш учун материални тўғри танлаб олиш- китоблар билан ишлай олиш кўникмаларини талаб қилади. Бу ўқитувчини маърузалар, доклад ва рефератлар ёзишдаги мустақил ишларининг энг такомиллашган туридир. Бу ишни қуйидаги тартибда бажариш тавсия этилади. Аввал, зарур бЎлган адабиётлар ва дастлабки манбаларни ажратиб олиш зарур. Сўнгра, ўқитувчи уларни ўқиб чиқиши, кўчирмалар қилиши ва маъруза, доклад, рефератларнинг режасини тузиши керак. Кейин эса, хар бир мураккаб назарий тушунчаларни пухталик билан текшириб, маъруза ёки реферат ёзишга киришади. Фақат тезис ёки тўла матнни ёзиш -бу ўқитувчини ўзига боғлиқ. Ўз фаолиятини энди бошлаётган ўқитувчи, маъруза матнини тўла ёзиши керак. Маъруза ёзилиб бўлингандан сўнг, у тўлиқ холда ўқиб чиқилади ва керакли тузатишлар киритилади. Ўқитувчи маърузани ёзиб бўлгандан кейин кўргазмали қуроллар ва техник воситаларни тайёрлайди.

Маърузани ўқиш услубиёти, уни бадиий тузилишини (кириш сўзи, маърузанинг асосий мазмунини ёритиш, якуний қисми) ўз ичига олади.

Кириш сўзи:

  • тингловчилар диққатини жалб қилиш;
  • тингловчиларни фаол фикрлашга рухий жихатдан йўналтириш.
  • маърузанинг асосий мазмунини ёритиш:
  • аволларни кетма-кетлиги (тартиблилиги);
  • саволлар орасидаги узвий боғлиқлик;
  • рухий холат ва қаьтий ишонч.

Маърузанинг асосий мазмунини ёритишда қуйидагилар қўлланилади:

  • индуктив услуби, қачонки ўқув материали айрилиқдан умумийликка томон баён қилинса;
  • дедуктив услуби, қачонки ўқув материали умумийликдан айрилиққа томон ёритилса;
  • сўзлаш, тартибли равишда баён қилиш;
  • хикоя қилиш, маърузачи фикрларини ўз ичига олган хикоя;
  • тушунтириш, предмет ёки ходиса мохиятини қисқача баён қилиш.

Тажрибалар ва изланишлар ўқитувчини маъруза услуби устида ишлаши мухим аҳамиятги эга эканлигини кўрсатиб турибди. Ҳозирги вақтда олий ўқув юртлари асосий эьтиборни билимларни маълумот тарзида ўқитишдан методологик, йўналтирувчи ўқитишга қаратмоқдалар. Шунинг учун ҳам охирги пайтларда “фикрлашга ундовчи маърузалар” катта аҳамият касб этмоқда. Бундай маърузаларда саволлар қўйилади, уларни ечиш учун хар хил ёндошишлар ўйлаб топилади, тахминлар тузилади ва айтилади. Ўқувчилар ўқитувчининг фикрлашини диққат билан кузатадилар, у билан бирга қизиқарли ечимларни топиб, ўзларининг фикрлаш қобилиятларини ривожлантирадилар.

Список литературы

  1. Иброхимов А., Султонов Х., Жўраев Н. Ватан туйғуси. Т., 1996.
  2. Назаров Қ. (муаллифлар жамоаси). Миллий ғоя: тарғибот технологиялари ва атамалар луғати. Тошкент, 2007.
  3. Рафиқова Д., Каримова Г. Ёшларни ижтимоий фаоллигини оширишда қадриятларнинг аҳамияти. Маданият чорраҳалари. Илмий журнал. 2020 йил, 1 сон.
  4. Зиёмуҳаммадов Б. Маърифат асослари. Тошкент, 1998.
  5. Зиёмуҳаммадов Б. Педагогика. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2006.

Поделиться

2851

Хасанов Н. Х. Методология письменных лекций и резюме о военном патриотизме // Актуальные исследования. 2020. №13 (16). С. 78-80. URL: https://apni.ru/article/1018-metodologiya-pismennikh-lektsij-i-rezyume

Обнаружили грубую ошибку (плагиат, фальсифицированные данные или иные нарушения научно-издательской этики)? Напишите письмо в редакцию журнала: info@apni.ru

Похожие статьи

Актуальные исследования

#52 (234)

Прием материалов

21 декабря - 27 декабря

осталось 6 дней

Размещение PDF-версии журнала

1 января

Размещение электронной версии статьи

сразу после оплаты

Рассылка печатных экземпляров

17 января